8 декабрь – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни муносабати билан ташкил қилинган давра суҳбатида иштирок этилди
2023-12-07 00:00:00 / Янгиликлар

Рақамли технологиялар вазирлиги томонидан “8 декабрь – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни” ҳамда 10 декабрь – Давлат мадҳияси қабул қилинганлигининг 31 йиллиги муносабати билан, 2023 йил 5 декабрь куни ташкил этилган давра суҳбатида “Ўзбеккосмос” агентлиги ва унинг муассислигидаги “Космик мониторинг ва геоахборот технологиялари маркази” МЧЖ ходимлари иштирок этдилар.
Рақамли технологиялар вазирлиги томонидан “8 декабрь – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни” ҳамда 10 декабрь – Давлат мадҳияси қабул қилинганлигининг 31 йиллиги муносабати билан, 2023 йил 5 декабрь куни ташкил этилган давра суҳбатида “Ўзбеккосмос” агентлиги ва унинг муассислигидаги “Космик мониторинг ва геоахборот технологиялари маркази” МЧЖ ходимлари иштирок этдилар.
Ушбу давра суҳбатида янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг мазмун-моҳияти, унда келтирилган инсон қадри ва фуқаролик ҳуқуқлари, суд-ҳуқуқ тизими, давлат бошқарувида маҳаллий ижро этувчи органларнинг роли ва кучли ижтимоий ҳимоя масалалари юзасидан сўз юритилди. Шунингдек, Бош қомусимизнинг 33-моддасида давлат Интернет жаҳон ахборот тармоғидан фойдаланишни таъминлаш учун шарт-шароитлар яратиши алоҳида белгилаб қўйилганлиги ҳамда юртимиз ҳаётининг турли соҳаларини рақамлаштириш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида маълумотлар берилди.
Тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси Э.Захидов, ЎзЛиДеП Тошкент шаҳар Кенгаши раиси Р.Фозилов, ЎзЛиДеП Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси Сиёсий таълим маркази раҳбари Н.Алимовлар иштирок этишиб, қуйидаги мавзуларга алоҳида эътибор қаратдилар:
- “Ўзбекистон – 2030” стратегиясининг асосий устувор йўналишлари доирасида белгиланган туб ислоҳотлар;
- сўнгги йилларда иқтисодий, ижтимоий, маданий-маънавий ҳаётнинг турли соҳаларида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ва бу борада эришилаётган натижаларни мустаҳкамлашда янги таҳрирдаги Конституциянинг ўрни ва роли;
- “Конституция – халқчил давлат, барқарор тараққиёт ва фаровон ҳаёт асоси!” деган ҳаётий шиорнинг моҳияти ва аҳамияти, янги таҳрирдаги Конституция асосида инсон ҳуқуқ ва эркинликлари соҳасида мутлақо янги босқичга ўтилганлиги;
- мулкий ҳуқуқларнинг ишончли ҳимоясини таъминлаш, ушбу ҳуқуқларни чеклаётган омилларни бартараф этиш, соғлиқни сақлаш, илм-фан, маданият, санъат ва спорт соҳаларини ривожлантириш, нуронийлар, хотин-қизлар ва ёшларга доимий эътибор ва ғамхўрлик кўрсатиш, оила, оналик, болалик ва оталикни ҳимоя қилиш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотлар.
Давра суҳбати давомида янги таҳрирдаги Конституцияда белгиланган нормаларни амалга ошириш учун нафақат давлат идоралари ходимлари, балки бутун халқимиз ва барча фуқароларимиз, айниқса ёшларнинг ўзаро ҳамжиҳатлик ва бирдамлиги зарурлиги, шунингдек, тенглик, ошкоралик, ҳалоллик ва адолатлилик принциплари асосида иш юритишлари лозимлиги таъкидлаб ўтилди.
Мазкур давра суҳбати мобайнида меҳнат жамоалари томонидан тегишли савол ва таклифлар берилиб, фикр-мулоҳазалар юритилди. Натижада, барча ишчи-ходимлар ўзлари учун қўшимча билим ва маълумотларга эга бўлдилар.
