Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғининг 32 йиллиги муборак бўлсин
2023-11-17 00:00:00 / Янгиликлар

Бундан роппа-роса 32 йил аввал мамлакатимизда “Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи тўғрисида”ги Қонун 1991 йил 18 ноябрда Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг навбатдан ташқари ўтказилган VII сессиясида қабул қилинган.
Ватанимиз байроғи — нафақат давлатимиз рамзи, балки ўтмишимиз ҳамда бугун ва эртамизнинг ёрқин ифодаси, ғурур ва ифтихоримиз, халқимизга бўлган чексиз меҳр-муҳаббат, мустаҳкам ишонч ва миллий-маданий ананаларимизни ифодаловчи муқаддас тимсолдир.
Токи байроқ бор экан, миллат бор, давлат бор, Ватан бор. Ватанимиз фарзандлари қаерда бўлмасинлар, қандай натижаларга эришмасинлар Ўзбекистон байроғини кўкларка кўтариб, ардоқлайдилар. Байроқ эзгулик ва тинчлик рамзидир!
“Ўзбеккосмос” агентлиги жамоаси Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинганининг 32 йиллиги муносабати билан барча юртдошларимизни самимий муборакбот этади!
