“Ўзбек тили байрами” муборак бўлсин!
2023-10-20 00:00:00 / Янгиликлар

Ҳар бир миллат, халқ ва жамият учун унинг ўз сўзлашув тили куч-қудрат ва илҳом манбаи ҳисобланиб, унинг ривожи мана шу халқ ва жамиятнинг ривожи билан чамбарчас боғлиқдир. Шунга кўра, халқимиз ва ўзбек миллатимиз учун она тили бўлган - ўзбек тилини ривожлантириш, унинг равнақи ҳамда истиқболи ҳақида қайғуриш – бу ўзлигимизни англаш демакдир.
1989 йил 21-октабрда, ғоят мураккаб ижтимоий-сиёсий шароитда мамлакатимизда “Давлат тили ҳақида”ги қонуннинг қабул қилиниши ва ўзбек тилига давлат тили мақомини берилиши мустақиллик сари қўйилган муҳим қадам бўлган.
Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 10 апрелда қабул қилинган “Ўзбек тили байрами кунини белгилаш тўғрисида”ги Қонунига асосан 21-октабр санаси - ўзбек тили байрами куни этиб белгиланган.
Шу муносабат билан, Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги жамоаси номидан барчангизни, бутун халқимизни 21-октабр– Ўзбек тили байрами билан чин қалбимиздан самимий муборакбод этамиз!
Юртимизда ўзбек тилини замон талаблари асосида ривожлантириш, унинг давлат тили сифатидаги ўрни ва нуфузини янада мустаҳкамлаш йўлидаги изланишларнигиз ҳамда саъй-ҳаракатларингизда муваффақиятлар, омад ва зафарлар тилаб қоламиз.
Барчангизга соғлик-омонлик, бахту саодат, хонадонларингизга тинчлик-хотиржамлик, файзу барака тилаймиз!
