“Ўзбеккосмос” агентлиги вакиллари INTERGEO кўргазмасида иштирок этмоқда
2023-10-10 00:00:00 / Янгиликлар

Жорий йилнинг 10-октабр куни Берлин шаҳрида (Германия) INTERGEO - 28-Халқаро геодезия, геоахборот ва ер ресурсларини бошқариш технологиялари конференцияси ва савдо кўргазмаси ўз ишини бошлади.
Кўргазмада 37 давлатдан 580 га яқин экспонент ва 100 дан ортиқ давлатдан 18 мингдан зиёд ташриф буюрувчи иштирок этмоқда.
Кўргазмага ташриф буюрувчилар орасида “Ўзбеккосмос” агентлиги вакиллари ҳам мавжуд. Ташрифдан мақсад космик мониторинг ва ерни масофадан зондлаш соҳасидаги компаниялар билан алоқалар ўрнатиш ҳамда ушбу соҳадаги янги маҳсулотлар билан танишишдир.
