NASA Space Apps хакатонининг натижалари сарҳисоб қилинди
2023-10-09 00:00:00 / Янгиликлар

Аввал айтиб ўтганимиздек, жорий йилнинг 7-8-октабр кунлари Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги “Ўзбеккосмос” агентлиги томонидан аэрокосмик соҳа фаолиятида космик агентликлар ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш, ёш мутахассислар орасидан янги истеъдодларни излаш мақсадида ташкил этилган НАСА Спаcе Аппс хакатони бўлиб ўтди.
Хакатон натижаларига кўра ғолиблар аниқланди ва финал босқичига йўл олди:
PHD – Азизбек Мўминов (очиқ маълумотлар тўплами ва НАСА АПИъларидан фойдаланган ҳолда Ой юзасида сейсмик фаолликни кузатиш учун веб-илова)
Wedust– Эдем Кималов, Миродил Миробидов, Жалолиддин Маҳмудов, Малик Ибрагимов, Сергей Ермолов (ДСCОВР маълумотларидан фойдаланган ҳолда Ернинг муҳим тизимларини космик об-ҳаво таъсиридан ҳимоя қилишда геомагнит бўронларни башорат қилиш ва мониторинг қилиш)
Тайфун – Жавлон Яхшиликов, Диёрбек Жабборов (ўрмон ёнғинлари, сунъий йўлдош тасвирлари ва машиналарни ўрганишдан фойдаланган ҳолда очиқ маълумотлардан фойдаланган ҳолда ёнғин тарқалишини прогнозлашнинг универсал тизимини намойиш этиш).
Финал босқичга чиққан жамоаларнинг ишланмалари баҳолаш учун НАСАга юборилади.
Қуйидаги жамоаларининг меҳнатларии ҳам алоҳида қайд этилиб, фахрий ёрлиқлар билан тақдирландилар:
СаленХ – Абдулҳамд Нуриддинов, Солиха Садиэва, Муслима Анварова
Топлине - Алина Мамбетуллаэва, Хурлиман Аймуратова, Элена Кенесбаэва
Меланж – Шахзода Ёкубова, Анастасия Филипенко, Маҳбуба Шайназарова, Кристен Рашидова.
Барча иштирокчиларни табриклаймиз! Иштирок этган ва ушбу хакатонни муваффақиятли ўтказган барчага миннатдорчилик билдирамиз!
