Тошкентда NASA Space Apps хакатони бўлиб ўтди
2023-10-08 00:00:00 / Янгиликлар

7-8-октабр кунлари Тошкентдаги INNOTECHNOPARKда Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги “Ўзбеккосмос” агентлиги томонидан ташкил этилган NASA Space Apps хакатони бўлиб ўтди.
NASA Space Apps хакатон дастури дастурчилар, дизайнерлар, олимлар, тадбиркорлар ва бошқа кўплаб мутахассисликлар вакилларини бирлаштирган халқаро тадбир бўлиб, уларга реал ёки виртуал жамоаларда тўпланиш ва турли муаммоларни ҳал қилиш учун очиқ NASA маълумотларидан фойдаланиш имконини беради.
Мазкур тадбир жамиятнинг аэрокосмик соҳага қизиқишини ошириш, космик агентликлар ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш, ёш мутахассислар ўртасида янги истеъдодларни излашга қаратилган. Унда ҳар йили 160 та давлатдан 30 мингдан ортиқ киши қатнашади!
Тошкентда бўлиб ўтган хакатонда иштирок этиш учун 350 дан ортиқ аризалар келиб тушган бўлиб, улардан 250 таси танлаб олинди.Ушбу хакатон астрономия, геология, STEM (сcиэнcе, течнологй, engineering and mathematics) каби мавзулар, маълумотларни қайта ишлаш билан боғлиқ вазифалар, шунингдек, ностандарт фикрлаш кўникмаларини ошириш ва республика космик саноатини ривожлантиришга ҳисса қўшиш имкониятларини ўз ичига олади.
Хакатон ғолиблари жорий йилнинг 8-октабр куни эълон қилинади. Улар ҳақида қўшимча маълумотлар тақдим этилади.
