Космик мониторинг
2022-10-19 00:00:00 / Янгиликлар

Ҳудудларни космик мониторинги бу – ердаги ўзгаришларни Ерни масофадан кузатиш турлари орқали доимий равишда Ерни масофадан зондлаш учун мўлжалланган ердаги ва ҳаводаги ускуналари орқали космосдан кузатиб бориш (change detection) имкониятини беради. Бундан ташқари объект ва ҳудудлардаги ўзгаришларнинг назорати ва Ерни масофадан зондлаш натижасида Ер юзасида содир бўлаётган ҳодисаларни ўз вақтида аниқлаб уларни таҳлил қилиш мумкин бўлади.
Космик мониторинг эса, космик аппаратлардан ер юзасининг ҳолати тўғрисида мунтазам маълумот олишдир.
Амалиётда Ерни масофадан зондлашни иккига ажратиш мумкин. Булар ердан унумли фойдаланиш (Land User) ва саноат-иқтисодий инфратузилмасидаги (Land Cover) объектларнинг мониторинги (LULC– Land User and Land Cover).
Бу нима учун керак
Сунъий йўлдош тасвирлари ва космик мониторинг турли соҳаларда, жумладан, давлат, минтақавий ва шаҳар режалаштириш ва бошқаришда тобора кўпроқ фойдаланилмоқда. Космик мониторинг улкан ҳудудларда ва етиб бориш қийин бўлган ҳудудлардан ер усти тадқиқотлари билан деярли эришиб бўлмайдиган маълумотларни олиш имконини беради.
Космик мониторинг атроф-муҳит ўзгаришини тезда аниқлашга, ўзгаришларнинг динамикаси ва сифатини баҳолашга ҳамда техноген тизимларнинг ўзаро таъсирини ўрганишга имкон беради.
Барқарор ривожланишни (ESG) таъминлаш учун ердан фойдаланишнинг ҳозирги жараёнини ва маълум вақт давомида саноат ва иқтисодий инфратузилманинг ўзгаришини кузатиб бориш керак. Шаҳарнинг барқарор ривожланишига эришиш ва унинг тартибсиз ривожланишининг олдини олиш учун шаҳарсозлик билан боғлиқ органлар бундай режалаштириш моделларини яратиши керак, шунда мавжуд бўлган ҳар бир ер участкасидан энг оқилона ҳамда мақбул тарзда фойдаланиш мумкин.
LULC хариталари маҳаллий, минтақавий ва миллий даражадаги дастурларни режалаштириш, бошқариш ва кузатишда асосий роль ўйнайди. Ушбу турдаги маълумотлар, бир томондан, ердан фойдаланиш жиҳатларини яхшироқ тушунишни таъминлайди, бошқа томондан, ривожланишни режалаштириш учун зарур бўлган сиёсат ва дастурларни шакллантиришда муҳим роль ўйнайди.
