Дала ёнғинлари давом этмоқда. Ёқиб юборилган майдонлар ҳажми 5350 гектарга етди
2025-06-25 00:00:00 / Янгиликлар

Аввалроқ хабар берганимиздек, айни вақтда бошоқли дон экинларидан бўшаган далаларда сомон поялари ва бошқа органик қолдиқларни ноқонуний тарзда ёқиб юбориш билан боғлиқ кўплаб ҳолатлар кузатилмоқда. Uzcosmos агентлигининг Давлат космик мониторинги дастури доирасида олиб борилган кузатишлар натижасида июнь ойининг бугунги кунига қадар Республиканинг 10 та вилоятида 639 та мана шундай салбий ҳолат бўйича 5350 гектар майдон ноқунуний тарзда ёқиб юборилгани маълум бўлди.
Космик таҳлиллар ҳудулар кесимида қуйидагича тақсимланмоқда.
Тошкент вилоятида 27 та ҳолат 413,5 гектар;
Сирдарё вилоятида 32 та ҳолат 341,9 гектар;
Жиззах вилоятида 7 та ҳолат 74,9 гектар;
Бухоро вилоятида 16 та ҳолат 96,3 гектар;
Андижон вилоятида 248 та ҳолат 2345,7 гектар;
Фарғона вилоятида 13 та ҳолат 66,2 гектар;
Наманган вилоятида 3 та ҳолат 36,7 гектар;
Сурхондарё вилоятида 253 та ҳолат 1823 гектар;
Хоразм вилоятида 31 та ҳолат 99,5 гектар;
Қорақалпоғистон Республикасида 9 та ҳолат 52 гектар.
Тошкент вилоятида 27 та ҳолат 413,5 гектар

Сирдарё вилоятида 32 та ҳолат 341,9 гектар

Жиззах вилоятида 7 та ҳолат 74,9 гектар

Бухоро вилоятида 16 та ҳолат 96,3 гектар
Андижон вилоятида 248 та ҳолат 2345,7 гектар

Фарғона вилоятида 13 та ҳолат 66,2 гектар

Наманган вилоятида 3 та ҳолат 36,7 гектар

Сурхондарё вилоятида 253 та ҳолат 1823 гектар

Хоразм вилоятида 31 та ҳолат 99,5 гектар

Қорақалпоғистон Республикасида 9 та ҳолат 52 гектар
Мазкур вазиятлар бўйича тезкор ахборотлар Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Экология, атроф – муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳамда бошқа тегишли идораларга юборилган.
Шу ўринда ер эгаларини огоҳлантирамиз!
Бошоқли дон экинларидан бўшаган майдонларни тез ва арзон йўл билан йўқ қилиб юборишга бўлган ҳаракат Ўзбекистон Республикаси маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 88-моддаси 3-қисми билан базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баробаригача жарималар қўлланилишига сабаб бўлади. Зарар миқдори катта бўлган тақдирда ҳаттоки жиноий жавогарликкача олиб бориши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Uzcosmos агентлиги ушбу ҳолатларни сунъий йўлдош суратлари орқали кунлик мониторинг қилиб боради.
Огоҳ бўлинг, мамлакатимизнинг энг қимматли ресурсларидан бўлган қишлоқ хўжалиги экин ерларига ҳар қандай турдаги зарар етказишдан сақланинг. Барча жараёнлар назорат остида.
