Гендер тенглик бўйича маслаҳат кенгаши фаолияти ўрганиб чиқилди
2022-05-19 00:00:00 / Янгиликлар

Ўзбекистон Республикасининг ЎРҚ-562-сонли “Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ давлат органларида хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларни таъминлаш масалалари бўйича маслаҳат кенгашларини тузиш белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги ҳам мазкур Қонун ижросини таъминлаш мақсадида гендер тенглик бўйича маслаҳат кенгаши тузилиб, самарали фаолият юритмоқда.
Жорий йилнинг 19- май куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси ҳузуридаги 2-ишчи гуруҳ томонидан “Ўзбеккосмос” агентлигида ташкил этилган мазкур маслаҳат кенгаши фаолияти ўрганиб чиқилди.
Ўрганиш давомида давлат органида хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларни таъминлаш масалалари бўйича маслаҳат кенгаши фаолияти йўлга қўйилгани, хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ва имкониятларнинг таъминланиши, гендер бўйича статистик маълумотлар ва ахборотларнинг мавжудлиги, мунтазам равишда уларни йиғиш ҳамда таҳлил қилиш йўлга қўйилгани кўриб чиқилди. Кузатув натижаси бўйича агентлик фаолияти ижобий баҳоланди.


