“Яшил макон” умуммиллий лойиҳасида Ўзбеккосмос Агентлиги ходимлари ҳам фаол иштирок этмоқда
2022-04-28 00:00:00 / Янгиликлар

2021 йил ноябрь ойида Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси йўлга қўйилган.
Ушбу лойиҳа доирасида юртимизда бугунги кунда қатор амалий ишлар олиб борилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги жамоаси ҳам “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасига ўз ҳиссасини қўшди.
Хусусан, Тошкент вилояти Паркент туманида жойлашган “Невич синов-тажриба базаси” ҳудудида кўчат экиш тадбири ўтказилди.
Ахборот хизмати





