Ўзбеккосмос агентлиги ва Финляндиянинг ICEYE компанияси ўртасида ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди
2022-04-06 00:00:00 / Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги ҳамда аэрокосмик соҳада Финляндиянинг ICEYE компанияси мутахассислари ўртасида онлайн учрашув бўлиб ўтди. Унда икки томонлама ҳамкорликни йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди.
Самимий мулоқот шаклида бўлиб ўтган учрашувда ICEYE компания вакиллари компаниянинг фаолияти юзасидан маълумот ҳамда тошқин ва табиий офатлар мониторинги учун қатор ечимларни тақдим этди.
Мулоқот якунида, томонлар келгусида ўзаро манфаатли алоқаларни ривожлантиришга ва ҳамкорлик қилишга тайёр эканини таъкидлади.
