“Яшил макон” лойиҳаси доирасида мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилмоқда
2021-12-14 00:00:00 / Янгиликлар

Жорий йилнинг 2- ноябрь куни давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев раислигида аҳолини уй-жой билан таъминлаш ҳамда яшил майдонларни кенгайтириш чора-тадбирлари муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилган эди.
Унда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари доирасида мамлакатимиз бўйлаб йилига 200 миллион туп дарахт ва бута кўчатларини экиш борасида вазифалар белгиланди.
Айнан шу орқали шаҳарлардаги яшил ҳудудларни ҳозирги 8 фоиздан 30 фоизга ошириш режалаштирилганлиги, ушбу кенг кўламли лойиҳага барча бирдек ҳисса қўшиши лозимлиги таъкидланди.
Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги томонидан “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида амалий ишлар изчил ташкил қилинмоқда.
Хусусан, жорий йилнинг ноябрь–декабрь ойларида агентлик жамоаси пойтахтимизнинг Чилонзор туманида махсус ажратилган ҳудудларда “Яшил майдонлар” бунёд этиш жараёнларида фаол қатнашди.
Матбуот хизмати


