Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида космик тадқиқотлар ва улардан фойдаланиш соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги битим имзоланди
2021-12-06 00:00:00 / Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жомарт Токаев бошчилигида икки мамлакат расмий делегациялари аъзолари иштирокида музокаралар ўтказилди.
Давлатлар раҳбарлари томонидан савдо-иқтисодий ҳамкорликни мустаҳкамлаш, жумладан, ўзаро товар айирбошлашни кўпайтириш, инвестицияларни жалб қилиш, саноат, қишлоқ хўжалиги, қурилиш, транспорт соҳаларида кооперацияни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилди. Шунингдек, сув-энергетика ва маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорлик ҳам муҳокама қилинди.
Бундан ташқари, давлат раҳбарлари иштирокида расмий делегациялар аъзолари томонидан бир қатор ҳужжатлар, жумладан, Ўзбекистон Республикаси ҳукумати ва Қозоғистон Республикаси ҳукумати ўртасида космик фазони тинч мақсадларда тадқиқ этиш ва улардан фойдаланиш соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги битим имзоланди.
Музокаралар якунида Шавкат Мирзиёев ва Қосим-Жомарт Токаев Ўзбекистон Республикаси билан Қозоғистон Республикаси ўртасида иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги декларацияни имзоладилар.
Матбуот хизмати
