Космик фанга оид биринчи халқаро симпозиум бўлиб ўтди
2021-06-10 00:00:00 / Янгиликлар

2021 йил 10 июнь куни "Ўзбеккосмос" агентлигининг бош директори в.б. Шухрат Кадиров Ислом олами фан, таълим ва маданият масалалари бўйича ташкилоти (ICESCO) томонидан ташкил этилган Космик фанга оид Биринчи Халқаро Симпозиумда иштирок этди.
Симпозиумни ўтказишдан мақсад - космик технологиялар, космик экотизим муаммолари ва имкониятлари, космик тадқиқотлар бўйича тажриба алмашишдир.
Тадбир чоғида ривожланаётган мамлакатларда космос соҳаси ва академик доиралар ўртасида стратегик алоқаларнинг аҳамияти, космик экотизим тўғрисида хабардорлик – космик технологияларнинг инсоният учун аҳамияти каби мавзуларда тақдимотлар ўтказилди. Анжуманда ICESCO бош директори Ал-Малик, Космик фондни бош ижрочи директори Э.Томас, Илғор технологиялар бўйича давлат вазири, БАА космик агентлиги раиси Юсиф Ал-Амири кириш сўзи билан иштирок этдилар.
