Россиянинг "Supercam" компанияси вакиллари билан "ИННОПРОМ". Ўзбекистонда йирик саноат ҳафталиги халқаро кўргазмаси доирасида учрашув бўлиб ўтди
2021-04-05 00:00:00 / Янгиликлар

“ИННОПРОМ” халқаро саноат кўргазмаси 2021 йил 5-7 апрель кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтмоқда. Ушбу тадбирда Россия, Ўзбекистон, Франция, Белорус ва Қозоғистондан 200 дан ортиқ компаниялар иштирок этмоқда. Улар орасида йирик корхоналар, шунингдек, ўрта ва кичик бизнес вакиллари бор. "Ўзбеккосмос" агентлиги вакиллари Россиянинг "Supercam" компанияси вакиллари билан учрашдилар. "Supercam" компанияси учувчисиз учиш аппаратлари ва улар учун бутловчи қисмлар ишлаб чиқариш билан шуғулланади.
Учрашув давомида ҳамкорлик истиқболлари ва УУҚлардан фойдаланишнинг долзарб муаммолари муҳокама қилинди. "Supercam" компанияси вакиллари ўзларининг ҳимоя қилиш тизимлари ва УУҚнинг рухсатсиз парвозларини олдини олиш ҳақида сўзлаб беришди.
Томонлар, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ҳамкорликда УУҚларнинг йиғиш ва УУҚларини бошқариш учун ходимларни ҳам ишлаб чиқарувчи ҳудудида, ҳам Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ўқитиш масалаларини муҳокама қилдилар.
Учрашув якунлари бўйича Ўзбекистон Республикасида синов учиришлар ўтказиш ва қўшма пилот лойиҳаларни амалга оширишга келишилди
