Киберхавфсизлик ойлиги доирасида семинар-тренинг ташкил этилди
2026-11-23 15:15:00 / Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги ҳамда унинг таъсисчилигидаги "Космик мониторинг ва геоахборот технологиялари маркази" МЧЖда ахборот ва киберхавфсизликни таъминлашга бағишланган семинар-тренинг ташкил этилди.
Тадбирда Киберхавфсизлик маркази мутахассиси Бахтиёр Мирзажонов иштирок этиб, ахборот тизимлари ва маълумотлар хавфсизлигини таъминлаш, замонавий кибертаҳдидлар, киберҳужумларнинг олдини олиш ва ахборот ресурсларини ҳимоя қилиш масалалари бўйича маъруза қилди.
Семинар-тренинг давомида ходимларга киберхавфсизлик қоидаларига риоя қилиш, хизмат компьютерлари ва электрон тизимларидан хавфсиз фойдаланиш, шубҳали электрон хабарлар ва ҳаволаларни аниқлаш, шахсий ва хизмат маълумотларини ҳимоя қилиш бўйича амалий тавсиялар берилди.
Тадбир якунида мавзу юзасидан савол-жавоблар ўтказилиб, иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислардан жавоб олишди.








