48 соат ичида нималарга эришиш мумкин?
2026-11-18 14:45:00 / Янгиликлар

Тошкент, Фарғона ва Қаршида ўтказилган NASA Space Apps Challenge 2026 бунга ёрқин мисол бўлди!
"Ўзбеккосмос" агентлиги ташаббуси билан ташкил этилган ҳакатонда 800 дан ортиқ ёшлар 200 та жамоага бирлашиб, NASA’нинг очиқ маълумотлари асосида ўз лойиҳаларини ишлаб чиқди ва ҳакамлар ҳайъатига тақдим этди. Якунда 11 та жамоа ғолиб деб топилиб совринлар билан тақдирланди.
Inno Technopark, Сеҳриё мактаби, Илм-фан ва таълим-тарбияни ривожлантириш “Зиё Форум” фонди, АҚШ элчихонасининг American Spaces in Uzbekistan дастури, “Planet” ва “Skillbox” билан ҳамкорликда “NASA Space Apps Challenge 2026” ҳакатони Тошкент, Фарғона ва Қарши шаҳарларида ўтказилди.
Ҳакатоннинг энг ёрқин лаҳзалари — фотолавҳамизда!









