Журналист ва блогерлар учун медиа-тренинг
2026-11-18 11:05:00 / Янгиликлар

Журналистлар, блогерлар ва медиа соҳаси вакилларининг космик фаолият, сунъий йўлдошлар, космик мониторинг ва геоахборот технологияларига оид билимларини ошириш, мураккаб илмий-техник мавзуларни кенг жамоатчиликка содда, тушунарли ва тўғри етказиш кўникмаларини шакллантириш мақсадида медиа-тренинг ўтказилади.
Медиа-тренингда журналист ва блогерлар мутахассислар билан очиқ мулоқот қилиш, космик мавзуларга бағишланган интеллектуал викторина ҳамда ўз қўллари билан гидравлик ракеталарни ясаш ва уни учириш каби амалий машғулотларда иштирок этиш имкониятига эгалар.
Сана: 19 ноябрь, соат 09:00
Ўтказилиш жойи: School 21 кампуси, Тошкент
Иштирок этиш истагида бўлган журналист ва блогерлардан рўйхатдан ўтишларини сўраймиз: @kamronbekturgunov
