Космик соҳада кўрсатилаётган хизматлар юзасидан сайёр қабул ўтказилади
2026-11-10 16:40:00 / Янгиликлар

Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги (“Ўзбеккосмос”) томонидан жорий йилнинг 11 ноябрь куни соат 15:00 да Тўрткўл туманида жисмоний ва юридик шахслар учун сайёр қабул ташкил этилади.
Сайёр қабул давомида Сиз қуйидаги масалалар юзасидан мурожаат қилишингиз мумкин:
Космик технологиялар, жумладан, Ерни масофадан зондлаш маълумотларидан фойдаланиш имкониятлари;
Космик мониторинг ва геоахборот технологиялари йўналишида кўрсатилаётган хизматлар;
Жисмоний ва юридик шахсларга кўрсатилаётган хизматларнинг сифати, мавжуд муаммолар ва уларни бартараф этиш масалалари;
Космик соҳани ривожлантириш юзасидан таклиф ва мурожаатлар.
Манзил: Тўрткўл тумани, Деҳқонобод кўчаси, “Пахтачи” ОФЙ биносида.
Маълумот учун:
(+998 55) 109-01-11 (+998 61) 222-14-51
