“Ўзбеккосмос” агентлигида жорий йилнинг 5-ноябрь куни “Давлат бошқарувида ёш кадрлар ва Янги Ўзбекистон стратегияси куни”га бағишланган тадбир ташкил этилди.
2026-11-05 17:25:00 / Янгиликлар

“Ўзбеккосмос” агентлигида жорий йилнинг 5 ноябрь куни “Давлат бошқарувида ёш кадрлар ва Янги Ўзбекистон стратегияси куни”га бағишланган тадбир ташкил этилди.
Тадбир давомида давлат бошқаруви тизимида ёш кадрларнинг ўрни ва роли, уларнинг билим ва салоҳиятини рўёбга чиқариш, ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ҳамда Янги Ўзбекистонни барпо этиш жараёнидаги фаол иштироки масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, ёш мутахассисларнинг касбий ва шахсий ривожланиши, замонавий билим ва кўникмаларни эгаллаши, давлат бошқарувида масъулиятли, ташаббускор ва янгича фикрлайдиган кадрлар сифатида шаклланишининг аҳамияти алоҳида таъкидланди.
Тадбир доирасида мамлакатимизда ёшларга яратилаётган кенг имкониятлар, уларнинг давлат ва жамият ҳаётидаги фаоллигини ошириш, истиқболли ташаббус ва лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида ҳам фикр юритилди. Хусусан, ёш кадрларнинг ўз билим ва салоҳиятини тўлиқ намоён этиши, масъулиятли лавозимларда самарали фаолият юритиши ҳамда давлат бошқаруви тизимига замонавий ёндашувларни жорий этишдаги ўрни қайд этилди.
Тадбир якунида иштирокчилар билан Янги Ўзбекистон стратегиясида белгиланган устувор вазифаларни амалга оширишда ёшларнинг фаол иштироки, уларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ва келгусидаги вазифалар юзасидан фикр алмашилди.



