Ўзбекистонда халқаро CanSat 2026 танлови бошланди
2026-10-16 19:05:00 / Янгиликлар

Ўзбекистон 5-Халқаро CanSat ўқув-амалий машғулотлари ва танловига мезбонлик қилмоқда. "Ўзбеккосмос" агентлиги, ICESCO, Uzum, Sehriyo ва SkillBox ҳамкорлигида ташкил этилган ушбу халқаро тадбирда иштирок этиш учун 30 та давлатдан ёшлар мамлакатимизга ташриф буюрди.
CanSat — ёшлар учун назарий билимларини ҳақиқий муҳандислик тажрибасига айлантириш, халқаро тажриба алмашиш ва космик технологияларни амалда ўрганиш имкониятидир.
