Ўзбекистонда халқаро CanSat-2026 мусобақасига старт берилмоқда
2026-10-15 14:40:00 / Янгиликлар

"Ўзбеккосмос" ва ICESCO ташкилоти ҳамкорлигида дунёнинг турли мамлакатларидан келган ёш муҳандислар бир майдонда жамланади.
150 нафар иштирокчилар кичик сунъий йўлдош прототипларини лойиҳалаш, дастурлаш, йиғиш, учириш ва синовдан ўтказиш бўйича ўзаро беллашишади.
16-октабр куни соат 9:00да Тошкент шаҳридаги Турин политехника университетида мусобақага старт берилади.
21-октабр санасида эса ёш муҳандислари ўзлари ясаган cansat’ларини очиқ осмонга учиришади.
Cansat-2026’ энг қизиқ лаҳзаларини биз билан кузатиб боринг.
