Мактаб ўқувчилари ўзларининг гидравлик ракеталарни ясашди
2026-10-14 14:35:00 / Янгиликлар

Бутунжаҳон космос ҳафталиги доирасида Тошкент шаҳридаги Таргет мактабида ўқувчилар учун гидравлик ракеталарни ясаш ва учириш бўйича амалий машғулот ташкил этилди.
Ёш иштирокчилар ўз қўллари билан ракеталар ясаб, уларни осмонга учириш орқали физика қонунлари ва ракета технологияларининг ишлаш тамойилларини амалда синаб кўрдилар.
Бу машғулот ўқувчилар учун нафақат қизиқарли тажриба, балки муҳандислик, илм-фан ва космик технологиялар оламига қўйилган илк қадамлардан бири бўлди.
