IAC-2028: Самарқанд халқаро конгрессга қандай тайёргарлик кўрмоқда?
2026-10-13 19:05:00 / Янгиликлар

Анталияда бўлиб ўтган 77-Халқаро астронавтика конгрессида (IAC-2026) "Ўзбеккосмос" агентлиги директор ўринбосари Муҳиддин Ибрагимов IAC-2028 конгрессини Самарқандда ўтказишга тайёргарлик жараёнлари юзасидан тақдимот ўтказди.
Унда конгрессни юқори савияда ташкил этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар, давлат миқёсидаги ташкилий чора-тадбирлар, халқаро ҳамкорлик ва IAC-2028ni жаҳон космик ҳамжамиятига тарғиб қилиш режалари тақдим этилди.
Тақдимотда IAC-2028ning янги визуал идентификацияси, Мирзо Улуғбек илмий меросига асосланган рамзий концепцияси ва Самарқандни халқаро космик мулоқот марказига айлантиришга қаратилган ташаббуслар ҳам алоҳида ўрин эгаллади.




