"Ўзбеккосмос" билан илк ракеталар осмонга кўтарилди
2026-10-09 19:40:00 / Янгиликлар

Ракета ясаш, уни учиришга тайёрлаш ва ниҳоят, осмонга парвозини кузатиш. Бу сафар буларнинг барчаси Тошкент шаҳридаги Ихлос мактаби ўқувчилари учун ҳақиқий тажрибага айланди.
Бутунжаҳон космос ҳафталиги доирасида ташкил этилган тадбирда болалар ўз қўллари билан гидравлик ракеталар ясашди ва уларни учиришди.
Ҳар бир муваффақиятли парвоз ортида эса болаларнинг меҳнати, қизиқиши ва чексиз қувончи бор эди.
Бугун илк ракеталарини учирган болалар эртага Ўзбекистон космик саноатининг келажагини яратишига ишонамиз.
