«Ўзбеккосмос» вакиллари космик технологиялар, илм-фан ва таълим соҳаларида ҳамкорликни ривожлантириш бўйича учрашувлар ўтказди
2026-10-09 21:35:00 / Янгиликлар

IАC-2026 доирасида «Ўзбеккосмос» делегацияси халқаро космик агентликлар, ташкилотлар ва компаниялар билан қатор муҳим учрашувлар ўтказди.
- SpaceX компанияси вакиллари билан космик технологиялар соҳасидаги ҳамкорлик борасида фикр алмашилди.
- Voyager Technologies билан PAM-7 лойиҳасида Ўзбекистоннинг эҳтимолий иштироки ва келгусидаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.
- Европа космик агентлиги (ESА) билан сунъий йўлдош маълумотларини қайта ишлаш ва таҳлил қилиш, шунингдек, мутахассислар тайёрлаш бўйича ҳамкорлик имкониятлари кўриб чиқилди.
- БАА космик агентлиги билан ҳамкорлик меморандумини келишиш, қўшма илмий лойиҳаларни амалга ошириш ва мутахассислар малакасини ошириш масалалари муҳокама қилинди.
- Жанубий Африка космик агентлиги (SANSA) билан космик мониторинг хизматларини тақдим этиш ва космик таълим соҳасида Ўзбекистон тажрибасини алмашиш имкониятлари кўриб чиқилди.
- Мальдив ороллари космик тадқиқотлар ташкилоти (MSRO) билан икки томонлама ҳамкорликни йўлга қўйиш ва халқаро космик тадбирларда иштирок этиш масалалари муҳокама қилинди.
- OpenCosmos билан мавжуд ҳамкорлик ҳолати ва 50 см фазовий аниқликдаги сунъий йўлдошни харид қилиш лойиҳаси юзасидан музокаралар ўтказилди.
- APSCO билан Ўзбекистоннинг ташкилотга аъзо бўлиш истиқболлари ҳамда таълим ва илмий-тадқиқот дастурларида иштирокини кенгайтириш имкониятлари муҳокама қилинди.
- Жанубий Кореянинг Satrec Initiative компанияси вакиллари билан учрашувда сунъий йўлдош тизимлари ва Ерни масофадан зондлаш соҳаларидаги ҳамкорлик имкониятлари муҳокама қилинди.
Учрашувларда, шунингдек, 2028 йилда Самарқандда ўтказиладиган Халқаро астронавтика конгресси (IАC-2028) доирасидаги ҳамкорлик ва иштирок масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.





