Бутунжаҳон космос ҳафталиги доирасида «Ўзбеккосмос» агентлиги ва Нукус давлат техника университети ҳамкорлигида талаба-ёшлар ўртасида COSMO QUIZ интеллектуал викторинаси ташкил этилди
2026-10-08 19:50:00 / Янгиликлар

Иштирокчилар астрономия, сайёралар, юлдузлар ва космик тадқиқотларга оид саволларда ўз билимларини синовдан ўтказишди. Беллашувда нафақат билим, балки тезкор фикрлаш, жамоавий ишлаш ва топқирлик ҳам муҳим роль ўйнади.
Тадбир ёшларнинг космос, астрономия ва замонавий технологияларга бўлган қизиқишини янада ошириш, уларнинг билим ва салоҳиятини намоён этиш ҳамда космик соҳадаги янги имкониятлар билан яқиндан таништиришга хизмат қилди.
Якунда энг яхши натижа кўрсатган жамоалар махсус совғалар билан тақдирланди.
Бутунжаҳон космос ҳафталиги давом этмоқда — космосга қизиқиш эса янги авлоднинг катта мақсадларига йўл очмоқда!





