AIAA бош ижро директори билан IАC-2028га тайёргарлик масалалари муҳокама қилинди
2026-10-08 19:15:00 / Янгиликлар

Анталия шаҳрида бўлиб ўтаётган 77-Халқаро астронавтика конгресси (IАC-2026) доирасида Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов Америка Аэронавтика ва Астронавтика институти бош ижро директори Клей Моури билан учрашди.
Мулоқотда 2028 йилда Самарқанд шаҳрида ўтказилиши режалаштирилаётган Халқаро астронавтика конгрессини юқори савияда ташкил этиш, бу борада халқаро тажрибадан самарали фойдаланиш ҳамда тадбирнинг халқаро космик ҳамжамиятдаги нуфузини янада ошириш масалалари муҳокама қилинди. Клей Моури Самарқанднинг IAC-2028 мезбони сифатида танланганини юқори баҳолаб, тадбирни ташкил этиш ва унга халқаро иштирокчиларни жалб қилиш бўйича AIAA томонидан қўллаб-қувватлашга тайёрлигини билдирди.
Шунингдек, АҚШ ва халқаро аэрокосмик ҳамжамиятни Самарқанддаги конгрессга жалб қилиш, АIААнинг конференциялари, ахборот каналлари ва соҳавий нашрлари орқали IАC-2028ни кенг тарғиб қилиш имкониятлари ҳақида фикр алмашилди.
Учрашувда Ўзбекистонда аэрокосмик соҳадаги маҳаллий ҳамжамиятни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилди. Хусусан, мамлакатда АИААнинг маҳаллий бўлимини ташкил этиш, университетларда талабалар ҳамда ёшларни халқаро аэрокосмик танлов ва лойиҳаларга жалб қилиш бўйича ҳамкорлик имкониятлари кўриб чиқилди.
Шу билан бирга, ўзбекистонлик мутахассисларни АИААнинг техник қўмиталари фаолиятига жалб этиш, аэрокосмик муҳандислик соҳасида кадрлар салоҳиятини ошириш ва халқаро профессионал алоқаларни кенгайтириш масалалари ҳам муҳокама қилинди.




