«Ўзбеккосмос» ва НДТУ ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди
2026-10-07 17:20:00 / Янгиликлар

Бутунжаҳон космос ҳафталиги доирасида «Ўзбеккосмос» агентлиги ва Нукус давлат техника университети ўртасида космик тадқиқотлар ва технологиялар соҳасида ҳамкорлик қилиш бўйича Меморандум имзоланди.
Ҳамкорлик доирасида қўшма лойиҳалар, илмий тадқиқотлар, замонавий космик технологиялар ҳамда талабалар учун амалий имкониятларни ривожлантириш кўзда тутилган.



