Туркий давлатлар космик ҳамкорликни ривожлантириш бўйича шартнома имзолади
2026-10-06 19:25:00 / Янгиликлар

Анталияда давом этаётган 77-Халқаро астронавтика конгресси доирасида Туркий давлатлар ташкилотига аъзо мамлакатлар ўртасида космик соҳадаги ҳамкорликни янада ривожлантиришга қаратилган навбатдаги муҳим учрашув бўлиб ўтди. Унда «Ўзбеккосмос» агентлиги директори Шуҳрат Кадиров иштирок этди.
Тадбир доирасида Озарбайжон, Қозоғистон, Туркия ва Ўзбекистон томонидан «Туркий давлатлар ташкилоти доирасида ҳамкорлик салоҳиятини ривожлантириш бўйича космик саноат соҳасидаги дастлабки шартнома» имзоланди.
Мазкур ҳужжат ТДТга аъзо давлатлар ўртасида космик технологиялар, сунъий йўлдошларни ишлаб чиқиш, илмий тадқиқотлар, саноат кооперацияси ва салоҳиятни ошириш йўналишларида институционал ҳамкорликни мустаҳкамлаш йўлидаги муҳим қадам бўлди.

