Тарихий хотирага эҳтиром
2026-10-06 15:10:00 / Янгиликлар

"Ўзбеккосмос" агентлиги ходимларининг Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейига ташрифи ташкил этилди.
Ташриф давомида ходимлар музейда сақланаётган тарихий ҳужжатлар, ноёб экспонатлар ва архив материаллари билан яқиндан танишдилар. Шунингдек, қатағон йилларида ноҳақ таъқиб ва тазйиқларга учраган юртдошларимизнинг ҳаёти, фаолияти, илмий ва маънавий мероси ҳақида қимматли маълумотларга эга бўлдилар.
Музейдаги тарихий манбалар ва экспонатлар халқимиз бошидан кечирган мураккаб даврларни яна бир бор англаш, аждодлар хотирасини ёд этиш ҳамда уларнинг бой илмий-маънавий меросини чуқур ўрганиш учун муҳим аҳамият касб этади.
Мазкур ташриф агентлик ходимларида тарихий хотира ва миллий ўзликни англаш туйғусини янада мустаҳкамлаш, ўтмиш сабоқларидан хулоса чиқариш ҳамда аждодлар хотирасини эъзозлашга хизмат қилди.



