Оролбўйини ўрганишда космик технологиялар қандай ёрдам беради?
2026-09-23 18:10:00 / Янгиликлар

«Ўзбеккосмос» Aral Summit доирасида ўтказилган “Aral School — Иқлим ва ландшафт» дастурида иштирок этди.
Тадбир давомида агентлик вакиллари Оролбўйидаги экологик ва ландшафт ўзгаришларини кузатишда сунъий йўлдош маълумотлари, ерни масофадан зондлаш ва GIS технологияларининг имконияти муҳим эканлигини қайд этишди.
Тадбирда таниқли блогер Ориф Астроном ҳам иштирок этиб, астрономик ҳодисаларни кузатиш, тунги осмонни ўрганиш ва осмон жисмларини аниқлаш усулларини содда ва қизиқарли тарзда тушунтириб берди.





