Бугун LAND OF STARTUPS шиори остида ICT WEEK Uzbekistan 2026 ўз ишини бошлади
2026-09-22 18:05:00 / Янгиликлар

Ҳар йили ўтказиладиган ICT WEEK Uzbekistan IT соҳаси вакиллари, стартаплар, давлат ва халқаро ташкилотлар, инвесторлар ҳамда экспертларни бир майдонда бирлаштириб, халқаро ҳамкорликни ривожлантириш учун янги имкониятлар яратади.
«Ўзбеккосмос» агентлиги ҳам воқеалар марказида. Стендимизда сунъий йўлдош технологиялари, космик мониторинг ва космосни Ердаги реал вазифалар ечимига айлантираётган лойиҳалар акс эттирилмоқда.
ICT WEEK Uzbekistan 25-сентабрга қадар давом этади. «Ўзбеккосмос» стендига ташриф буюриб, фаолиятимиз билан яқиндан танишинг.
