Японияда таълим олиш учун грантлар
2026-09-14 16:05:00 / Янгиликлар

Ямагучи университети профессори Масаҳико Нагаи Турин Политехника университети талабалари билан учрашди.
Очиқ мулоқот давомида муҳандислик ва космик технологияларнинг бугунги ривожи, уларнинг амалий қўлланилиши ҳамда космик соҳадаги замонавий тадқиқотлар ҳақида суҳбатлашилди.
Учрашувнинг яна бир муҳим қисми — Японияда таълим олиш имкониятлари бўлди. Талабаларга «Ўзбеккосмос» ва JICA ҳамкорлигидаги магистратура ҳамда докторантура дастурлари, грант имкониятлари ва уларда иштирок этиш шартлари ҳақида маълумот берилди.
Бундай учрашувлар ёшларнинг халқаро тажриба билан танишиши, космик технологиялар ва муҳандислик йўналишларига қизиқишини ошириш ҳамда хорижда таълим олиш имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилади.





