"Ўзбеккосмос" ва JICA Японияда ўқиш учун грант тақдим этмоқда
2026-09-10 17:50:00 / Янгиликлар

Куни кеча Тошкентда "Ўзбеккосмос" ёшлари ҳамда Ямагучи университети профессори, Сунъий йўлдош масофадан зондлаш тадқиқотлари ва қўллаш маркази директори Масаҳико Нагаи билан учрашув бўлиб ўтди.
Учрашув давомида профессор JICA Development Studies Program гранти ҳақида маълумот берди.
Дастур орқали 2027 йилдан бошлаб Японияда 2 йиллик магистратура ёки 3 йиллик докторантура йўналишларида таҳсил олиш имконияти пайдо бўлади.
