"Ўзбеккосмос" "Spacе Days Kazakhstan 2026" форумида
2026-09-08 15:10:00 / Янгиликлар

Остона шаҳрида "Space Days Kazakhstan 2026" халқаро форуми бўлиб ўтмоқда. 7–9-сентабр кунлари ўтказилаётган тадбир космик соҳа вакиллари, халқаро ташкилотлар, бизнес, илм-фан ҳамда технологик ҳамжамиятни бир майдонга жамлади.
Форумда "Ўзбеккосмос" вакиллари иштирок этиб, агентлик муассислигидаги "Космик мониторинг ва геоахборот технологиялари маркази" ҳам ўз стенди орқали космик технологияларга асосланган хизматларини тақдим этмоқда.
Ўзбекистон ва Қозоғистон космик соҳада қўшма лойиҳалар, тажриба алмашинуви, космик таълим ва технологияларни ривожлантириш йўналишларида ҳамкорликни кенгайтирмоқда.
"Space Days Kazakhstan 2026" эса ушбу алоқаларни янада мустаҳкамлаш ва янги лойиҳалар учун имконият яратмоқда.




