Космик технологиялар бўйича Японияда ўқишни хоҳлайсизми?
2026-09-07 15:55:00 / Янгиликлар

Космик технологиялар бўйича Японияда ўқишни хоҳлайсизми?
Унда бу имконият сиз учун!
"Ўзбеккосмос" ва JICA ҳамкорлигида Япониялик профессор иштирокида очиқ мулоқот ташкил этилади.
Маърузачи:
Профессор Масаҳико Нагаи — Ямагучи университети Инновацион фан ва технологиялар олий мактаби қошидаги Сунъий йўлдош масофадан зондлаш тадқиқотлари ва қўллаш маркази директори.
Мавзу:
Сунъий йўлдош маълумотлари қишлоқ хўжалиги, сув ресурслари, ҳаво ифлосланиши ва фавқулодда вазиятларни бошқаришда қандай қўлланилади?
Аммо энг муҳими — маърузадан сўнг сизни яна бир катта имконият кутмоқда.
Профессор Нагаи Ўзбекистондан JICA Development Studies Program доирасидаги космик технологиялар бўйича кадрлар тайёрлаш дастурига номзод танлаш учун ҳам ташриф буюрмоқда.
Дастур орқали 2027 йилдан бошлаб Япониянинг нуфузли университетларида 2 йиллик магистратура ёки 3 йиллик докторантурада таҳсил олиш мумкин.
Хоккайдо, Токио, Кеио, Чиба, Ямагучи университетлари ва Кюшу Технология Институтида ўқиш имконияти.
Йўналишлар:
— сунъий йўлдошларни ишлаб чиқиш
— Ер мониторинги
— позициялаш
— тизим инжиниринги
— космик сиёсат
Энг муҳими, барча асосий харажатлар JICA томонидан қопланади: контракт, ойлик стипендия, авиачипта, кўчиш, тадқиқот харажатлари ва тиббий суғурта.
Асосий талаблар:
• бакалавр дипломи
• камида 3 йил иш стажи
• IELTS 6.5 ёки TOEFL iBT 80
• 35 ёшгача — магистратура учун
• 40 ёшгача — докторантура учун
8-сентабр, сешанба
09:45
Uztelecom биноси, 2-қават, Khiva Hall
Қатнашиш бепул
