Биринчи қўнғироқ – келажак сари илк қадам
2026-09-02 14:55:00 / Янгиликлар

Бугун юртимиз бўйлаб барча таълим муассасаларида "Ягона Ватан, ягона халқ бўлиб, янги ҳаёт ва келажак яратамиз" шиори остида “Биринчи қўнғироқ” тадбирлари ташкил этилди. Ушбу кун, айниқса, мактаб остонасига илк бор қадам қўйган ўқувчилар учун ҳаяжонли ва унутилмас лаҳзаларга бой бўлди.
Хусусан, Тошкент шаҳрининг Сергели туманида жойлашган 305-сонли умумтаълим мактабида ҳам янги ўқув йили тадбири ташкил этилди. Унда Uzcosmos агентлиги вакили иштирок этиб, ўқувчиларга омад ва муваффақиятлар тилади.
Қайд этиш лозимки, бугунги кунда "Ўзбеккосмос" агентлиги томонидан янги авлод муҳандисларини тайёрлашга қаратилган тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Мазкур ёндашув мактабдан бошлаб университетгача бўлган таълим босқичларини қамраб олиб, ёшларнинг техник ва муҳандислик йўналишларига қизиқишини оширишга хизмат қилмоқда.
"Ўзбеккосмос" агентлиги жамоаси барча ёшларни янги ўқув йили билан самимий муборакбод этиб, ўқишларида юқори натижалар ва келгусидаги мақсадларини рўёбга чиқариш йўлида омадлар тилайди.





