"Ўзбеккосмос" бутун дунёдан инвесторлар, бизнес вакиллари ва давлат тузилмаларини бирлаштирган Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этди.
2026-06-19 14:20:00 / Янгиликлар

Форум доирасида Агентлик қишлоқ хўжалиги ерлари, сув ресурслари, йўллар, темирйўл излари, энергия тармоқлари ва яшил ҳудудлар мониторинги учун сунъий йўлдош маълумотлари ва сунъий интеллектга асосланган ечимларни тақдим этди.
Иштирокчилар, шунингдек, сунъий йўлдош маълумотларини тез ва қулай таҳлил қилиш платформаси — SatGPTбилан таништирилди.
Ердаги сенсорли станцияларни жорий этишга қаратилган The Digital Water Core лойиҳасига алоҳида эътибор қаратилди. Улар тупроқ ҳолати, об-ҳаво шароити ва экинларнинг ҳақиқий сув истеъмоли тўғрисида маълумот тўплайди, бу эса эвапотранспиратсияни ҳисоблаш моделларини муайян ҳудудлар шароитларига аниқроқ мослаштириш ва калибрлашга ёрдам беради.



