“Ўзбеккосмос” агентлиги ходимлари эсдалик нишонлари билан тақдирланди
2026-08-28 11:05:00 / Янгиликлар

Мамлакатимизда космик фаолиятни ривожлантириш, илғор технологияларни жорий этиш, сунъий йўлдош маълумотларидан самарали фойдаланиш ва Ўзбекистоннинг космик салоҳиятини юксалтириш борасида изчил ишлар амалга оширилмоқда.
Бу жараёнда ўзининг билим ва тажрибаси, ташаббускорлиги ҳамда фидокорона меҳнати билан соҳа ривожига муносиб ҳисса қўшиб келаётган “Ўзбеккосмос” агентлиги тизимидаги бир гуруҳ ходимлар “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 35 йиллиги” эсдалик нишонлари билан тақдирланди.
Мазкур эътироф ходимларнинг меҳнатига берилган юксак баҳо, уларни янги марралар сари илҳомлантирувчи муҳим рағбатдир.
Тақдирланган барча ходимларни ушбу муносиб эътироф билан самимий муборакбод этамиз.






