“Самарканд-2028” сунъий йўлдошидан эксклюзив космик сурат
2026-08-20 10:50:00 / Янгиликлар

“Самарканд-2028” сунъий йўлдоши Самарқанд шаҳрининг илк космик суратини Ерга узатди.
Орбитага чиқарилган “Самарканд-2028” гиперспектрал сунъий йўлдоши ўз миссияси доирасида Ер юзасини суратга олишни давом этмоқда.
Энг рамзий жиҳати — 2028 йилда Самарқанд Халқаро Астронавтика Конгрессига (IAC) мезбонлик қилади. Бугун эса ушбу шаҳарни космосдан кузатаётган сунъий йўлдош аллақачон орбитада.


