"Ўзбеккосмос" агентлиги жамоаси Физика-техника институти фаолияти билан танишди
2026-08-18 15:30:00 / Янгиликлар

"Ўзбеккосмос" агентлиги жамоаси Физика-техника институтига ташриф буюриб, унинг илмий инфратузилмаси ва ноёб тадқиқот имкониятлари билан яқиндан танишди.
Бу ерда дунёдаги энг йирик қуёш қурилмаларидан бири — “Катта Қуёш Печи” жойлашган.
Экскурсия давомида "Ўзбеккосмос" агентлиги жамоаси осмонни кузатиб, ҳар йили Ер яқинидан ўтувчи Персеид метеор оқимини томоша қилишди.
Персеидлар — осмонда ҳар йили кузатиладиган “метеор ёмғири”.
Комета қолдирган майда заррачалар Ер атмосферасига кириб, ёниши натижасида тунги осмонда ёрқин излар пайдо бўлади.





