“Ўзбеккосмос” агентлиги томонидан “Маданиятлараро мулоқот ва интеллектуал салойиҳат куни” тадбири ташкил этилди.
2026-08-13 11:10:00 / Янгиликлар

“Ўзбеккосмос” агентлиги томонидан “Маданиятлараро мулоқот ва интеллектуал салойиҳат куни” тадбири ташкил этилди.
Мазкур тадбир ёшлар ўртасида маданиятлараро мулоқотни маънавий-ахлоқий муносабат шакли сифатида ривожлантиришга қаратилди. Тадбир давомида иштирокчиларга Ўзбекистонда космик соҳада амалга оширилаётган лойиҳалар, сўнгги янгиликлар ва “Ўзбеккосмос” агентлигининг фаолият йўналишлари ҳақида маълумот берилди. Шунингдек, космик соҳани ривожлантириш, замонавий технологияларни жорий этиш ҳамда келгусида амалга оширилиши режалаштирилаётган истиқболли лойиҳалар юзасидан фикр алмашилди.
Мулоқот жараёнида ёшлар ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилиб, космик технологиялар, сунъий йўлдошлар, сунъий интеллект ва бошқа истиқболли йўналишлар бўйича ўз фикр ва таклифларини билдирдилар.
Тадбир якунида “Ўзбеккосмос” агентлиги соҳа мутахассиси томонидан хорижий таълим муассасаларида таҳсил олаётган ёшларнинг билим ва тажрибасидан мамлакатимиз космик соҳасини ривожлантиришда самарали фойдаланиш, халқаро тажрибани амалиётга жорий этиш ҳамда истиқболли лойиҳаларга ёш ва малакали мутахассисларни кенг жалб этиш муҳимлиги таъкидланди.
Ушбу тадбир ёшлар билан ўзаро тажриба алмашиш, уларнинг касбий қизиқишларини қўллаб-қувватлаш ҳамда келгусида космик соҳада фаолият юритишлари учун янги имкониятлар яратишга хизмат қилади.




