Бугун Ўзбекистон космик технологияларни ривожлантириш йўлида яна бир муҳим қадам ташлади
2026-08-05 18:20:00 / Янгиликлар

"Ўзбеккосмос" делегацияси Хитойнинг Ҳайян шаҳрида бўлиб, у ерда Ўзбекистон Республикаси тарихидаги энг йирик халқаро космик миссиялардан бирининг учирилишига гувоҳ бўлди.
Илк бор "Ўзбеккосмос" мутахассислари томонидан ишлаб чиқилган сунъий интеллект модули халқаро сунъий йўлдош платформасига интеграция қилинди. Бу Ўзбекистон замонавий космик технологияларни ривожлантиришга ўз ҳиссасини қўшаётганини тасдиқловчи муҳим қадамдир.
Эндиликда «Самарканд-2028» сунъий йўлдоши орбитадан туриб қишлоқ хўжалиги, экологик мониторинг, сув ресурсларини бошқариш, табиий ресурсларни кузатиш ҳамда бошқа кўплаб стратегик йўналишлар учун муҳим маълумотларни тақдим этади.







