Агентлик ходимлари ўртасида стол тенниси мусобақаси ўтказилди
2026-07-30 14:10:00 / Янгиликлар

"Ўзбеккосмос" агентлигида ходимлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, жисмоний фаолликни ошириш ҳамда жамоавий бирдамликни мустаҳкамлаш мақсадида "Спорт куни" муносабати билан стол тенниси мусобақаси ташкил этилди.
Мусобақада агентликнинг таркибий бўлинмаларида фаолият юритаётган ходимлар фаол иштирок этиб, ўзларининг спорт маҳорати, чаққонлиги ва ғалабага бўлган интилишларини намоён этдилар. Баҳслар қизғин ва муросасиз руҳда кечди.
Мусобақа якунида ғолиб ва совриндорлар аниқланиб, улар муносиб тақдирланди.
Мазкур спорт тадбири ходимлар ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этиш, жамоавий ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш ҳамда спортга бўлган қизиқишни янада оширишга хизмат қилди.





