"Ўзбеккосмос" агентлигида "Ёш фермерларни қўллаб-қувватлаш куни" тадбири ташкил этилди
2026-07-23 16:45:00 / Янгиликлар

Тадбир доирасида қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга оширилаётган ишлар ҳамда истиқболдаги лойиҳалар юзасидан тақдимот ўтказилди.
Иштирокчиларга замонавий космик технологиялар ва геоахборот тизимларининг қишлоқ хўжалигида қўлланилиши, ушбу йўналишдаги янги имкониятлар ҳақида батафсил маълумот берилди.
Шунингдек, тақдимот давомида ердан фойдаланиш ҳуқуқи, қишлоқ хўжалиги учун ажратилаётган кредитлар ҳамда субсидияларни олиш тартиблари бўйича муҳим мавзулар ёритилиб, иштирокчиларни қизиқтирган саволларга мутахассислар томонидан атрофлича жавоб берилди.
Мазкур тадбир ёш фермерларнинг билим ва кўникмаларини ошириш, уларни замонавий технологияларни амалиётга жорий этишга рағбатлантириш ҳамда қишлоқ хўжалигини инновацион ривожлантиришга хизмат қилади.






