Сўнгги йилларда Ўзбекистоннинг тунги ёруғлик даражаси қандай ўзгарди?
2026-07-13 15:30:00 / Янгиликлар

Кундузи барча ўзгаришларни пайқаш осон эмас. Аммо Ўзбекистонга коинотдан тунги вақтда назар ташланса, улар яққол намоён бўлади.
Тунги ёруғлик — янги корхоналар, ривожланаётган шаҳарлар, туристик инфратузилма ва иқтисодий фаоллик ўсишининг белгисидир.
"Ўзбеккосмос" томонидан таҳлил қилинган сунъий йўлдош маълумотлари сўнгги йилларда Ўзбекистоннинг тунги ёритилиши сезиларли даражада ошганини кўрсатмоқда. Айниқса, Тошкент шаҳри, Самарқанд ва Бухоро вилоятлари ҳамда Фарғона водийсида бу ўзгаришлар янада яққол кўзга ташланади.
Бугун коинот — бу фақат илмий тадқиқотлар эмас. Бу Ўзбекистон қандай ривожланаётганини, ҳатто тун чўккан пайтда ҳам кўриш имконини берувчи замонавий технологиялардир.
