Қашқадарёда космик технологияларни жорий этиш бўйича ҳамкорлик кенгаймоқда
2026-07-08 19:20:00 / Янгиликлар

Сўнгги йилларда Президентимиз ташаббуси билан мамлакатимизда космик фаолиятни ривожлантириш, замонавий космик технологияларни иқтисодиёт тармоқларига кенг жорий этиш ҳамда ҳудудларни рақамли бошқариш тизимларини такомиллаштириш борасида изчил ислоҳотлар амалга оширилмоқда.
Ушбу устувор вазифалар ижроси доирасида Қашқадарё вилояти ҳокими Муротжон Азимов “Ўзбеккосмос” агентлиги томонидан 2026 йилда вилоятда амалга оширилаётган ишлар ҳамда истиқболдаги лойиҳалар юзасидан тақдимот билан танишди.
Тақдимотда Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги раҳбарияти, соҳа мутахассислари, шунингдек, вилоятдаги тегишли ташкилотлар раҳбарлари иштирок этди.
Тадбир давомида сунъий йўлдош маълумотлари асосида қишлоқ хўжалиги ерларини мониторинг қилиш, сув ресурсларини самарали бошқариш, экологик назоратни кучайтириш, қурилиш ва ҳудудларни режалаштириш ҳамда бошқа йўналишларда космик технологияларни кенг қўллаш масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, ҳудудда амалга оширилаётган лойиҳалар натижалари ва келгусидаги устувор режалар юзасидан фикр алмашилди.
