22–25 июнь кунлари Сирдарё вилоятида давлат органлари ходимлари учун геоинформатсион технологиялар бўйича "Ўзбеккосмос" агентлиги томонидан малака ошириш курслари бўлиб ўтди.
2026-06-28 18:30:00 / Янгиликлар

4 кун давомида экология, кадастр, қишлоқ ва сув хўжалиги соҳаси вакиллари аэрокосмик маълумотлар ва SGM платформаси билан ишлашни ўргандилар.
Энди улар космик мониторинг ёрдамида:
Ноқонуний ер эгалланишини аниқлайдилар;
Экинлар ҳолати ва сув ресурсларини кузатадилар;
Экологик вазиятни назорат қиладилар.
Курс якунида иштирокчиларга махсус сертификатлар топширилди.
