Таълимни ривожлантириш республика илмий-методик маркази билан ҳамкорлик меморандуми имзоланди
2026-06-26 18:15:00 / Янгиликлар

Жорий йилнинг 25 июнь куни "Ўзбеккосмос" агентлиги ва Таълимни ривожлантириш республика илмий-методик маркази раҳбариятлари ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Тадбир давомида таълим тизимидаги космик тадқиқотлар, рақамли технологиялар, масофадан зондлаш, географик ахборот тизимлари, рақамли хариталаш ҳамда STEM йўналишларини ривожлантиришга доир қатор масалалар муҳокама қилинди ҳамда томонлар ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.




